Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.05.2018 16:47 Чоп этиш версияси

Ҳаваскор хотин-қизлар ўз велосипедларида иштирок этадиган турнир

Жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда ҳаваскор хотин-қизлар ўртасида “15 май — Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом оила – жамият бойлиги” шиори остида велотур мусобақасини ташкил қилади. Унда ҳаваскор опа-сингилларимиз 18–30, 31–44 ҳамда 45 ёш тоифалари бўйича баҳсларга киришади.

Мусобақа қонун-қоидасига кўра, иштирокчи ҳаваскор хотин-қизлар ўз велосипедлари билан қатнашишлари лозим. Мусобақа иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш 12 май куни соат 07:00 дан 09:00 гача давом этади ва 10:00 да баҳсларга старт берилади.

Велотурнинг йўналиш режаси Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги «Корзинка Авиатор» савдо мажмуасидан “Мирзо Улуғбек” кўчасигача, “Мирзо Улуғбек” кўчаси ва “Тараққиёт” кўчалари кесишган жойидан «Корзинка Авиатор» савдо мажмуасигача белгиланган.

4 039