ЎзА Ўзбек

13.05.2019 14:05 Чоп этиш версияси

АТР рейтинги: Истомин ўз ўрнида, қолганлар юқорига кўтарилди

АТР рейтинги: Истомин ўз ўрнида, қолганлар юқорига кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар ассосиацияси янги ҳафталик рейтинг ўринларини эълон қилди.

Унда ҳамон сербиялик теннисчи Новак Жокович ишонч билан етакчилик қилмоқда. Жокович ўзининг энг яқин таъқибчиси испаниялик Рафаэль Надални нақд 4 170 баллга ортда қолдирган. 

Кучли учликни теннис афсонаси Рожер Федерер якунлаб беради.

Умуман, ТОП-10да бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Чунончи, австриялик Доминик Тим 5-ўриндан бир поғонага юқорилаган бўлса, кунчиқар юрт вакили Кей Нишикори ҳам 6-ўринга кўтарилди.

Янги рейтингда ўзбекистонлик теннисчилар сезиларли даражада юқорига кўтарилди. Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўзининг аввалги ўрнида (103-ўрин) ўзгаришсиз қолган бўлса, қолган спортчиларимиз юқорилади. Хусусан, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган мусобақада чорак финалга қадар етиб борган Санжар Файзиев бирйўла 89 поғонага кўтарилди. Энди у 433-ўринни эгаллаб турибди. Янги рейтингда Фаррух Дўстов 530-ўриндан уч поғонага юқорилаган бўлса, Сергей Фомин ҳам 583-поғонадан 581-ўринга кўтарилди.

ЎзА
1 740