Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 07:59 Чоп этиш версияси

“ATP Brisbane International – 2018” қизғин паллада

“ATP Brisbane International – 2018” қизғин паллада Австралиянинг “ATP Brisbane International – 2018” турнирида ҳозиргина ярим финал баҳслари бошланди.

Болгариялик Григор Димитров турнирнинг чорак финалида  британиялик Кайл Эдмунд устидан уч сетда ғалаб қозонган бўлса, австралиялик Ник Киргиос ярим финал йўлланмаси учун ўтказилган баҳсда украиналик Александр Долгополовни мағлубиятга учратди. 

Шунингдек, Алекс де Минаур (Австралия) ва Райан Харрисон (АҚШ) ушбу босқичда зафар қучиб, ярим финалга чиқди. Айни пайтда Григор Димитров ва Ник Киргиос, Алекс де Минаур ва Райан Харрисон ярим финалда ўзаро баҳслашмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 641