ЎзА Ўзбек

05.02.2018 02:53 Чоп этиш версияси

Атлетларимиз Осиё чемпионатида учта медалга сазовор бўлди

Атлетларимиз Осиё чемпионатида учта медалга сазовор бўлди Эроннинг Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки олтин ва битта кумуш медални қўлга киритиб, юртимизга қайтиб келди.

Қитъамизнинг 23 давлатидан 300 нафардан ортиқ атлетлар ғолиблик учун ўзаро куч синашган чемпионатда Надия Дусанова баландликка сакрашда, Елена Смольянова эса ядро улоқтиришда ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлган эди.

Шунингдек, Осиё чемпионатининг кўпкураш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Александра Юркевская 3858 очко тўплади ва кумуш медалини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 260