ЎзА Ўзбек

05.06.2018 08:10 Чоп этиш версияси

Атлетлар баҳси

Атлетлар баҳси Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Қозоғистон ва Тожикистондан келган 250 дан зиёд спортчи иштирок этди.

Атлетлар масофага югуриш, узунликка ва баландликка сакраш, ядро улоқтириш, тўсиқлардан ошиш бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Мусобақада Анна Шиманис, Севинч Хайриддинова, Ирина Белова, Светлана Кузнецова, Светлана Прошкина, Нигина Шарипова, Малика Мақсудова, Надия Дусанова, Саида Абдумўминова, Наргиза Қўчқорова, Суннат Исмоилов, Евгений Фадеев, Руслан Қурбонов, Шоҳруҳ Баратов, Иван Маркелов, Асилбек Тўрақулов, Сардор Бахтиёров, Закрилло Маматқулов, Шоҳрух Давлатов, Эргаш Нормуродов, Иван Зайцев, Азизбек Самадов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади.

10.jpg

13.jpg

16.jpg

1.jpg

2.jpg


Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
8 527