ЎзА Ўзбек

16.08.2018 12:36 Чоп этиш версияси

“Атлетико” УЕФА суперкубоги ғолиби

“Атлетико” УЕФА суперкубоги ғолиби
Кеча тунда Таллиндаги “А. Ле Кок Арена” УЕФА суперкубоги учун бўлиб ўтган баҳсга гувоҳ бўлди.

Унда Мадриднинг икки клуби “Атлетико” ҳамда “Реал” жамоалари ўзаро куч синашди. Бири ўтган мавсум Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида, бошқаси Европа лигасида зафар қучган жамоа сифатида майдонга тушди.

Дастлаб, биринчи дақиқадаёқ Диего Коста Симеоне шогирдларини олдинга олиб чиққан бўлса, ўйиннинг 27 дақиқасида Карим Бензема “қаймоқрангли”ларнинг биринчи голини киритди. Биринчи бўлим жамоаларнинг дуранги билан ниҳоясига етди. Иккинчи бўлимда Рамоснинг пеналтидан киритган голига, бир оз вақт ўтиб Коста жавоб қайтарди ва бу ҳисоб бошқа ўзгармади. Шундай қилиб, жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилАдиган бўлди. Қўшимча бўлимларда эса “Реал” кучлироқ кўринди, бироқ якунда голни “Атлетико” футболчилари киритди. Саул ҳамда Кокенинг голларига Лопетеги шогирдларидан ҳеч ким жавоб қайтара олганича йўқ 4:2.

Қайд этиш жоиз, шу куни “матрасчилар” устози Диего Симеоне дисквалификация сабаб ўйинни трибунадан кузатишга мажбур бўлди. Шунда ҳам унинг жамоаси ғалаба қозонди.

УЕФА суперкубогида ғолиб бўлиш бобида “Атлетико” фақат “Барселона”(5), “Милан”(5) ҳамда “Реал Мадрид”(4) клубларидан ортда қолмоқда.

УЕФА суперкубоги 2018

"Реал Мадрид" 2 : 4 "Атлетико Мадрид"

Голлар: Карим Бензема (27),Серхио Рамос (63, пен) – Диего Коста (1, 79), Саул (98), Коке (104). 

"Реал": Кейлор Навас, Дани Карвахал, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Тони Кроос (Борха Маёрал, 102), Карим Бензема, Гарет Бейл, Марсело, Каземиро (Дани Себалос, 76), Марко Асенсио (Лука Модрич, 57), Иско (Лукас Васкес, 83). 

"Атлетико": Ян Облак, Диего Годин, Стефан Савич, Лукас Эрнандес, Хуанфран, Родриго (Витоло, 72), Коке, Тома Лемар (Томас Партей, 90), Саул, Антуан Гризманн (Анхел Коррея, 57), Диего Коста (Хосе Мария Хименес, 109).

ЎзА
8 030