ЎзА Ўзбек

22.12.2019 Чоп этиш версияси

Қатар Халқаро кубоги: Оғир атлетикачиларимиздан яна иккита кумуш медаль

Қатар Халқаро кубоги: Оғир атлетикачиларимиздан яна иккита кумуш медаль

Оғир атлетика бўйича Қатар Халқаро кубогида юқори вазн тоифасидаги вакиллармиз ҳам омадли старт олишди. Ортда қолган баҳслар якунида жамоамиз яна 2 кумуш медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида Сарварбек Зафаржонов -81кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқи бўйича 194 килограмм билан кумуш медалга сазовор бўлди, деб ёзмоқда МОҚ.

photo5474547027414199221.jpg

Шунингдек, қизларимиздан -76 килограмм вазнда Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Вакиламиз ушбу машқда 104 килограмм тошни кўтаришга муваффақ бўлди.

1 883
ЎзА