ЎзА Ўзбек

12.01.2019 17:53 Чоп этиш версияси

Қарши шаҳрида югуриш бўйича марафон ташкил этилди

Қарши шаҳрида югуриш бўйича марафон ташкил этилди Ватанпарварлик ойлиги доирасида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри кўчалари бўйлаб Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида югуриш бўйича марафон ўтказилди.

Минглаб ёшлар иштирок этган марафон Қарши ихтисослаштирилган спорт мактабидан бошланиб, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида жойлашган амфитеатр рўпарасигача бўлган масофада якунланди. Маррага биринчилардан бўлиб етиб келган ғолиб иштирокчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 

5.jpg

– Югуриш орқали танани чиниқтириб бориш, биз ҳарбийларнинг кундалик машғулотларимиздан бири ҳисобланади, – дейди ҳарбийлар ўртасида биринчилардан бўлиб маррага етиб келган ҳарбий хизматчи Аброр Мейлиев. – Шунинг учун мусобақа унчалик ҳам қийинчилик туғдиргани йўқ. Бу мусобақада асосий мақсад, ғолиб бўлиш эмас аслида. Энг муҳими, бир ғоя, бир мақсад остида бирлашиш – бу ҳам бўлса ватанпарварлик, уни севиш, ардоқлаш ғоясидир. 

1.JPG 

Мусобақа сўнгида ватанни мадҳ этувчи концерт дастури намойиш этилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА
3 265