ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

“Арсенал” Европа лигаси рекордини такрорлади

“Арсенал” Европа лигаси рекордини такрорлади

Лондоннинг “Арсенал” клуби Европа лигаси 6-турида “Қорабоғ” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Натижада Унай Эмери шогирдлари Европа лигаси доирасида 5та ўйиндан бери ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Бундай натижа илгари фақат “Наполи” ва “Залцбург” жамоалари томонидан қайд этилган. “Канорирлар” гуруҳ босқичида “Қорабоғ” (3:0, 1:0) ва “Спортинг” клубига қарши ҳар икки ўйинда (1:0, 0:0) ҳамда “Ворскла”га қарши кечган баҳсда (3:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишди.

Қолаверса, кечаги ғалабадан кейин Лондон клуби ўзининг барча мусобақалардаги мағлубиятсиз ўйинлар cериясини 22 та учрашувга етказиб олди. Эмери шогирдлари ана шу ўйинларнинг 17тасида ғалабага эришиб, 5 ўйинда дуранг қайд этди.

1 485
ЎзА