ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Арсен Венгер: “Мессига тегиниб бўлмади”

Арсен Венгер: “Мессига тегиниб бўлмади”

“Арсенал”нинг собиқ устози Арсен Венгер Лондон жамоасини бошқараётган пайтда Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилганини таъкидлади.

“Биз Криштиануни сотиб олишга уринганмизми? Албатта. Ҳозиргача ўша битим амалга ошмаганидан афсусланаман.

Месси? Биз Фабрегасни сотиб олаётганда Лео варианти ҳам бор эди, бироқ у “Барселона”нинг асосий режаларидан эканини билганимиздан кейин буни имкони бўлмаган.

Биласизми, ўша йилларда “Барселона” жуда кучли ёшлар жамоасига эга эди. Улар орасида Месси, Пике ва Фабрегас каби бир қанча ёш талантлар тўп суришарди. Пике ва Фабрегас Англияга келди, аммо Мессига тегиниб бўлмади. Менимча, биз ҳам ёш Месси учун жозибалироқ кўринганмиз”, – мутахассиснинг сўзларини келтирган beIN Sports.

Маълумот ўрнида, бир неча кун аввал ғарб матбуотида Арсен Венгерни “Барселона” бош мураббийи сифатида кўриб қолиш мумкинлигига шама қилувчи хабарлар урчиган эди.

4 549
ЎзА