ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

Армрестлингчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Армрестлингчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Руминиянинг Константа шаҳрида армрестлинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатини спортчиларимиз муваффақиятли бошлади.

Дунёнинг 54 давлатидан келган спортчилар иштирок этаётган чемпионатнинг биринчи кунги баҳсларида ёшларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Чап қўл беллашувларида Зарнигор Абдураҳимова, Назокат Солиева ҳамда Балабек Исрафилов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, делегациямизга олтин медалларни тақдим этди.

Шунингдек, вазни 65 килограммгача бўлган Зуҳра Хўжақулова кумуш, 60 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Муҳаммадбобур Неъматуллаев бронза медали билан тақдирланди.

3 529
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА