ЎзА Ўзбек

30.07.2019 Чоп этиш версияси

Аргентиналик футболчи “Манчестер Юнайтед”дан кетиш ҳақида ўйламоқда

Аргентиналик футболчи “Манчестер Юнайтед”дан кетиш ҳақида ўйламоқда

“Қизил иблислар”нинг аргентиналик марказий ҳимоячиси Маркос Рохо яқинлашиб келаётган мавсумда ўзининг жамоадаги имкониятларини чекланган ҳисобламоқда, деб ёзмоқда ESPN нашри.

Таъкидлаш ўринлики, Рохо “Манчестер Юнайтед”нинг мавсумолди йиғинларида фаол иштирок этди. Бироқ, бош мураббий Оле Гуннар Сульшернинг қайдномаларида 29 ёшли футболчидан ташқари яна олти нафар марказий ҳимояда ўйнай олувчи ўйинчилар бор. Бу эса “El Pincha”нинг асосий таркибдаги ўрнини кафолатламайди.

Агар Гарри Магуайрнинг трансфери тез орада ҳал этилса, Рохо ўзи учун янги клуб излашига ёки “Old Trafford”да тўп суришни давом эттирмоқчи бўлса, ҳимоячи ўзини бошқа позицияда синаб кўришига тўғри келади.

3 762
ЎзА