ЎзА Ўзбек

11.01.2020 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар ходимлари ўртасида Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар ходимлари ўртасида Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Ўзбекистон қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги хамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ҳарбийлаштирилган тузилмалар ходимлари ўртасида Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Унда мамлакатимизнинг етти жамоаси, яъни Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ходимлари ғолиблик учун курашмоқда. 

photo5244835417461730971.jpg

Саралаш натижаларига кўра, (60 кг) ИИВ вакили Турсунов Шаҳбоз ярим финалда ғолибликни қўлга киритиб, финалга йўлланмани қўлга киритди. 
 
Финал жанглари эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан соат 16.00 да бошланади.

Чемпионат якуни бўйича батафсил маълумот берилади.

2 684
Назокат РАЖАБОВА, ЎзА