ЎзА Ўзбек

29.10.2019 Чоп этиш версияси

VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида​ 22 та медаль жамғарган спортчиларимиз кутиб олинди

VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида​ 22 та медаль жамғарган спортчиларимиз кутиб олинди

Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ҳарбий спортчиларимиз 8 тадан олтин ва кумуш, 6 бронза – жами 22 медаль билан юртимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар спортчиларимизни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, журналистлар тантанали кутиб олди.

1-faqat saytga.jpg

10.jpg

Мусобақаларда 109 мамлакатдан келган ҳарбийлар спортнинг 27 тури бўйича ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар дзюдо, бокс, таэквондо, теннис ва енгил атлетика бўйича умумжамоа ҳисобида 9-ўриндан жой олди.

Дзюдочиларимиз 2 тадан олтин, кумуш ва бронза, боксчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш, теннис бўйича 1 тадан кумуш ва бронза, таэквондо WT бўйича муросасиз ўтган баҳсларда 4 олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медаль жамғарди.

5.jpg

4.jpg

– Мусобақа кескин ва муросасиз ўтди. Бироқ мураббийларимиз кўрсатмаси, Ватанимизга бўлган муҳаббат бизни ғалаба сари ундади, – деди таэквондо бўйича мусобақа ғолиби Мадинабону Маннопова. – Беллашувларда жами 10 медалга сазовор бўлиб, таэквондо бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладик. Бу ўзбек ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмаслигининг далолатидир.

12.jpg

6-faqat saytga.jpg

3.jpg

13.jpg

5 373
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА