ЎзА Ўзбек

18.06.2018 16:50 Чоп этиш версияси

Ҳарбий-амалий спортнинг “Армия қўл жанги” тури бўйича вазирлик чемпионати ўтказилди

Ҳарбий-амалий спортнинг “Армия қўл жанги” тури бўйича вазирлик чемпионати ўтказилди Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида ўтказилган чемпионатда ҳарбий округлар, ҳарбий қисмлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг 12 жамоаси 7 вазн тоифасида беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент ҳарбий округи спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи, учинчи ўрин Марказий ҳарбий округи жамоасига насиб этди. 

5.JPG

– Мусобақада ғолиб бўлганимдан хурсандман, – дейди оддий аскар И.Эргашев. – Қўл жанги спорт тури билан 5 йилдан буён шуғулланаман. Финал ўзига яраша муросасиз беллашувларга бой бўлди. Бу каби спорт мусобақалари руҳий ва жисмоний имкониятларимизни синовдан ўтказишга ёрдам беради.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Улар жорий йилнинг сентябрь ойида МДҲ армиялари ўртасида ўтадиган чемпионатда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

17.JPG

Абдулазиз Мусаев, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
3 225