ЎзА Ўзбек

05.07.2018 15:53 Чоп этиш версияси

АПЛ мундиалда пешқадам

АПЛ мундиалда пешқадам
Гап шундаки, Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олган 8 та терма жамоанинг таркибидаги 184 нафар футболчиларнинг энг кўп - 49 таси Англия примиер-лигасида тўп сурувчи футболчилар ҳисобланар экан. Шунингдек, кучли учликдан Испания Ла лигаси ҳамда Россия примиер-лигасида ҳаракат қилувчи футболчилар ўрин олган.
Умумий рўйхат эса қуйидаги кўринишда:
1. Англия примиер-лигаси – 49;
2. Испания Ла лигаси, Россия примиер-лигаси – 24;
3. Италия “А” серияси – 20;
4. Франция 1-лигаси – 19;
5. Германия бундеслигаси – 12;
6. Бразилия чемпионати – 5;
7. Белгия чемпионати – 4;
8. Хитой, Аргентина, Украина чемпионати – 3;
9. Чемпионшип, Шотландия, Туркия, Уругвай, Португалия, Хорватия, Мексика чемпионатлари – 2;
10. Дания, Австрия, Бирлашган Араб Амирликлари, Америка юлдузлар лигаси – 1.

ЎзА
11 028