ЎзА Ўзбек

11.05.2020 Чоп этиш версияси

АПЛ футбол мусобақалари учун рухсат олди

АПЛ футбол мусобақалари учун рухсат олди

Англия футбол лигалари Буюк Британия ҳукуматидан коронавирус пандемияси туфайли март ойида тўхтатилган мавсумни тиклашга рухсат олди, дейилади ESPN баёнотида.

Таъкидланишича, Британия ҳукумати карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича тайёрлаган лойиҳанинг тегишли банди 1 июндан оммавий тадбирларни, жумладан спорт мусобақаларини “кенг кўламли ижтимоий алоқалар”га йўл қўймаслик учун томошабинларсиз, аммо телетрансляциялар учун имкон яратилган ҳолда ўтказишни назарда тутади.

Демак, жамоалар чемпионат ўйинларини бўш ўриндиқлар билан ўтказишлари мумкин бўлади.

4 612
ЎзА