ЎзА Ўзбек

20.12.2019 Чоп этиш версияси

Анзур Исмоиловга Эрон, Хитой ва Таиланд клублари қизиқмоқда

Анзур Исмоиловга Эрон, Хитой ва Таиланд клублари қизиқмоқда
Жорий йилги мавсумни Тошкентнинг “Локомотив“ жамоасида якунлаган тажрибали ҳимоячимиз Анзур Исмоилов янги мавсумни бошқа клубда ўтказиши мумкин.

“Локомотив“ клуби билан тузилган шартнома якунланиши боис Анзурга “Пахтакор“ жамоаси томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ва катта эҳтимол билан янги мавсумни ушбу клуб сафида ўтказиши айтилаётганди.

Тажрибали ҳимоячига айни кунларда Эроннинг етакчи клубларидан бири “Сепахон“, Хитой ҳамда Таиланднинг етакчи жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Анзур Исмоилов барча таклифларни кўриб чиқмоқда, тез орада у якуний қарорга келади ва қайси клубга ўтиши ҳақида хабар беради.

3 172
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА