ЎзА Ўзбек

09.07.2018 20:44 Чоп этиш версияси

Қанликўлда фаол спортчи оилалар сараланди

Қанликўлда фаол спортчи оилалар сараланди
Қанликўл туманида спортнинг шахмат-шашка, бадминтон, стол тенниси, кураш, футбол, енгил атлетика турлари бўйича оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад ҳар бир оилада жисмонан бақувват, ҳар томонлама етук, соғлом авлодни вояга етказиш, таълим муассасаси, маҳалла ва оила бирдамлигини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.

IMG_9435.JPG

Шунингдек, спорт билан доимий шуғулланиб келаётган оилаларни аниқлаш ҳамда ёш оилаларни спорт марказларига жалб қилиш, маҳаллаларда болалар ва ўсмирлар ўртасида спорт ўйинларини оммалаштиришга қаратилган.

Мусобақа якуни билан учта ўрин бўйича ғолиб оилалар аниқланиб диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Е.Қаноатов, ЎзА
6 460