Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2018 15:57 Чоп этиш версияси

Ангорлик ёш чемпионлар

Ангорлик ёш чемпионлар
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёш спортчиларни тайёрлаб келаётган масканлардан.

Бугунги кунда спорт мактабида 679 нафар ўғил-қиз спортнинг дзюдо, оғир атлетика, футбол, стол тенниси, волейбол, таэквондо (WTF), каратэ (WKF), шахмат-шашка, бадиий гимнастика ва комбат айкидо каби турлари бўйича сабоқ олмоқда.

Комбат айкидо йўналишида 50 га яқин ўқувчи мунтазам шуғулланиб, мамлакат чемпионати ва халқаро турнирларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.

— Спорт мактаби тарбияланувчилари орасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари кўп, - дейди комбат айкидо тўгараги раҳбари Асқарали Ёқубов. — Масалан, яқинда ўқувчимиз Иброҳимбек Бойқобилов комбат айкидо бўйича Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. 

5.jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
10 115