ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ – йилнинг энг яхши мураббийи

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ – йилнинг энг яхши мураббийи

Темирйўлчилар устози соврин учун МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ (“БУНЁДКОР”) ҳамда БАХТИЁР АШУРМАТОВ (АГМК) билан кураш олиб борди.

Апрель ойида “Локомотив“ жамоасини бироз муваффақиятсиз стартдан сўнг қабул қилиб олган ушбу мураббий қисқа вақт ичида жамоадаги ғалаба шаштини қайтара олди ва якунда “темирйўлчилар“ни чемпионат олтин медалларига етаклашнинг уддасидан чиқди.

Мукофотни МОҚ бош котиби Жасур Матчанов топширди. АНДРЕЙ ФЁДОРОВ қишки таътил сабабли маросимда иштирок эта олмади. Шу боисдан совринни унинг ўрнига “Локомотив” клуби бош директор ўринбосари Тўлабек Акромов қабул қилиб олди.

2 232
ЎзА