ЎзА Ўзбек

10.01.2020 Чоп этиш версияси

Андижонда машҳур профессионал боксчилар жам бўлади

Андижонда машҳур профессионал боксчилар жам бўлади

Андижоннинг Хонобод шаҳрида жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан халқаро турнир ўтказилади.

Мазкур профессионал бокс оқшомида чарм қўлқоп усталаримиздан ташқари Куба, Филиппин, Грузия, Таиланд, Россия, Украина каби мамлакатлардан келган боксчилар рейтинг жангларини ўтказиш учун рингга кўтарилади. 

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Достонбек Турдиев, Абдулазиз Нажмиддинов, Обид Тоҳиров, Тимур Мержанов, Шукур Воҳидов ҳимоя қилади.

1 843
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА