Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 14:02 Чоп этиш версияси

Андижон кортлари ҳамюртларимиз учун омадли келди​

Андижон кортлари ҳамюртларимиз учун омадли келди​
Аввал хабар берганимиздек, Андижон шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи "Фьючерс" мусобақаси бўлиб ўтди.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган турнирнинг финалида ҳамюртимиз Санжар Файзиев мусобақанинг биринчи ракеткаси ҳисобланган туркиялик Сем Илкелни 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳслари ҳам ҳамюртларимизнинг муваффақияти билан якун топди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова финал беллашувида словениялик Кая Юванни 6:4, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.

ЎзА
2 836