ЎзА Ўзбек

11.02.2020 Чоп этиш версияси

​Анчелотти: «Роналду билан ишлашни яхши кўрардим​»

​Анчелотти: «Роналду билан ишлашни яхши кўрардим​»

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти ўз футболчиси, бразилиялик иқтидор Ришарлисон​ ҳақида гапира туриб, собиқ шогирди Криштиану Роналдунинг ҳар бир ўйинга бўлган профессионал ёндашуви ҳақида гапирди.

«Мен Криштиану Роналду билан бирга ишлашни яхши кўрардим, чунки у профессионалларча ҳаракат қилиб, ҳар бир баҳсда гол уришни хоҳларди.

Ўйлашимча, ҳужумчи учрашувга Роналду сингари иштиёқ билан, гол уриш мақсадида келиши лозим. Тўғри, Ришарлисон​да ҳали у даражада меҳнат қилишга интилиш йўқ, бироқ, агар ўзи истаса, ҳамма нарсани амалга оширса бўлади.

Ҳозирча «Эвертон»да у барчага бирдек ёқади. Ёш ва ғайратли. Доимо сермаҳсул ўйин кўрсатиши, жаҳон даражасидаги футболчи бўлиши учун; такрорлайман: Ришарлисонда ҳамма нарса етарли ва барчаси ўз қўлида», деган Карло Анчелотти​.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти​ 2013-2015 йилларда Мадриднинг «Реал»ини бошқариб, Роналдуга устозлик қилган. У икки йил давомида пойтахт клубига узоқ кутилган Чемпионлар Лигасидаги 13-ғолиблик, Испания суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабаларни тақдим этган.

2 626
ЎзА