ЎзА Ўзбек

11.07.2019 Чоп этиш версияси

Ҳамюртимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди

Ҳамюртимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Таиланднинг Чон Бури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда.

Бугун мусобақа дастуридан ўрин олган аёллар кураши бўйича беллашувларга старт берилди. Қувонарлиси, унда вазни 76 кг.гача бўлган спортчилар орасида гиламга тушган ҳамюртимиз Шаҳрибону Эллиева қитъа биринчилигининг кумуш медалига сазовор бўлди. У ҳал қилувчи финал баҳсида хитойлик рақибасига имкониятни бой берди.

Шу тариқа терма жамоамиз аъзолари Чон Бури гиламларида олтинчи медалини қўлга киритди. Бунгача юнон-рим кураши бўйича ўтган беллашувларда полвонларимиз битта олтин, иккитадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишган эди.

6 062
ЎзА