ЎзА Ўзбек

01.11.2019 Чоп этиш версияси

Қамашида чемпионлар тақдирланди

Қамашида чемпионлар тақдирланди

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан ёш авлод спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимиз ёшлари вилоят, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда.

Хусусан, сўнгги йилларда Қамаши туманида бир қатор спорт иншоотларининг фойдаланишга топширилиши ёшларни спортга бўлган иштиёқини янада оширмоқда. Миллий кураш, каратэ, оғир атлетика, бокс, волейбол, дзюдо, футбол ва бошқа спорт турлари бўйича туман ёшлари Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни қўлга киритмоқда. 

Яқинда тумандаги жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари туман ҳокимлиги томонидан алоҳида тақдирланди. Хусусан, Нигора Абдуллаева ва Турсуной Жаббороваларга 5 миллион сўмлик мукофот пуллари топширилди.

photo5323652967901014770.jpg

2 733
ЎзА