ЎзА Ўзбек

07.08.2018 13:39 Чоп этиш версияси

Алишер Усмонов "Арсенал"дан айрилди

Алишер Усмонов "Арсенал"дан айрилди
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Лондоннинг "Арсенал" клубидаги ўз акцияларини америкалик спортмагнати Стен Кронкега 712 миллион долларга сотиб юборди.

Энди клубнинг деярли 98 % акциялари Кронке қўл остида жамланади. Аввалроқ Усмонов ҳам "тўпчилар" назоратини бутунлай ўз қўлига олиш илинжида бир неча бор америкалик ишбилармон билан музокара ўтказган ва якунда ҳаракатлар бесамар кетганди.

Дарвоқе, Кронке АҚШда баскетбол жамоаси (Denver Nuggets), футбол клуби (Colorado Rapids), хоккей жамоаси (Colorado Avalanche) ва шунингдек америкача футболдаги профессионал клубга (Los Angeles Rams) эгалик қилади.


ЎзА
17 367