ЎзА Ўзбек

08.01.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Александр Третьяков жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

Александр Третьяков жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди Скелетон бўйича Германияда ўтказилган жаҳон кубоги  қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
 
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилган Юн Сунбин маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди. Россиялик Александр Третьяков эса иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, германиялик спортчи Кристофер Гротер маррага учинчи бўлиб кириб келди.

Хотин-қизлар баҳсида германиялик Жаклин Леллинг, Тина Херманн ва Анна Фернстадт шоҳсупага кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 652