Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 12:56 Чоп этиш версияси

Ғалаба ва дуранг

Мини-футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жорий йилнинг 16-26 май кунлари Таиландда йигирма ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган терма жамоамиз аъзолари Қирғизистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Кескин ва муросасиз кечган дастлабки ўйинда ёшларимиз рақибларини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Равшан Исматуллаев, Хушнур Эркинов, Алиакбар Байбурин, Асли Муҳаммадиев ва Акбар Усмонов муаллифлик қилди.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган иккинчи баҳсда терма жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувда Хушнур Эркинов, Олим Воҳидов, Акбар Усмонов ва Темур Сайдуллаев рақиб дарвозасига биттадан тўп киритди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 776






Все о погоде - Pogoda.uz