ЎзА Ўзбек

05.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳакамларимиз ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини бошқаради

Ҳакамларимиз ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини бошқаради

Илгиз Танташев Камбожа – Гонконг, Азиз Асимов эса Қатар – Афғонистон ўйинларида ишлайди.

Хабарингиз бор, бугун қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳсларига старт берилади.

Эктор Купер устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Фаластин термасига қарши майдонга тушади. Саралаш ўйинларида, шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб боришади. Жумладан, эртага Қатар миллий терма жамоаси ўз майдонида Афғонистон термасини қабул қилади. Доҳадаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида ўтадиган ўйинни ҳамюртимиз Азиз Асимов бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ҳамда Алишер Усмонов ёрдам беришади. Захира ҳаками масъулияти кувайтлик Али Шабанга топширилган. Мазкур учрашувда назоратчилик вазифасини иорданиялик Исмоил Аднан Алхафи, комиссарликни эса гонконглик Ка Чунг Чан бажаради.

Яна бир юртдошимиз – Илгиз Танташев эса Камбожа – Гонконг терма жамоалари учрашувида хизмат қилади. Пномпендаги “Миллий” стадионда ўтадиган мазкур ўйинда Танташевга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида тожикистонлик Насрулло Кабиров тайинланган. Назоратчи Абдуллоҳ Дор Муҳаммад Балидеҳ (Қатар), комиссар эса Ричард Жонсон (Филиппин).

photo5440693541136346065.jpg

5 932
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА