ЎзА Ўзбек

14.03.2019 19:58 Чоп этиш версияси

Ҳакамларимиз U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида ишлайди

Ҳакамларимиз U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида ишлайди

Шу йилнинг 22-26 март кунлари U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар мазкур ўйинларни бошқариб бориш учун таклиф олишган.

ЎФАнинг ёзишича, Азиз Асимов ва Руслан Серазетдинов Саудия Арабистонида бўладиган саралашда иштирок этишади. Тимур Гайнуллин Мьянмадаги саралаш ўйинларини бошқариб боради. Шерзод Қосимов ва Алишер Усмонов Вьетнамга йўл олишади. Валентин Коваленко эса Баҳрейнда бўладиган саралаш баҳсларига таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган баҳсларда иштирок этади. Саралаш ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтади. Олимпия терма жамоамизга Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоалари рақиблик қилишади.

ЎзА
4 675