ЎзА Ўзбек

07.07.2020 Чоп этиш версияси

"AIBA" ва "WBA" раҳбарлари келишиб олди

"AIBA" ва "WBA" раҳбарлари келишиб олди

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) президенти Муҳаммад Мустаҳасан ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) раҳбари Жилберто Мендоса ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва боксчилар маҳоратини ошириш борасида келишувга эришди.

Миллий олимпия қўмитасининг хабарига кўра, "WBA« ва »AIBA" ривожланиш, мусобақа ва этика йўналишларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Муҳаммад Мустаҳасан Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг 99-маросимига расмий меҳмон сифатида таклиф қилинган. Мазкур тадбирда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

– 2015 йилдан бери ташкилотларимиз орасида кўплаб муҳокамалар бўлиб ўтди. Айни вақтда спорт ва бизнинг атлетлар учун буюк ғоялар яратиш пайти келди. Биз боксчиларимизнинг бу ҳамкорликдан ўсишларига амин бўлишимиз керак, – дейди AIBA президенти. 

Ўз навбатида WBA раҳбари бокс мавқеини янада кўтариш учун биргаликда катта меҳнат қилиниши лозимлигини қўшимча қилиб ўтди.

4 447
ЎзА