ЎзА Ўзбек

25.07.2019 Чоп этиш версияси

АГМКнинг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум

АГМКнинг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум

Хабарингиз бор, 7-18 август кунлари Таиландда футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон чемпиони сифатида АГМК клуби юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Александр Петров мазкур мусобақада қатнашадиган футзалчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, жами 14 нафар футзалчи якуний рўйхатдан ўрин олди. Таркибга икки дарвозабон ва 12 нафар ўйинчи киритилган.

photo_2019-07-25_13-21-36.jpg

АГМК жамоасининг клублар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби:

1. Рустам Умаров (дарвозабон)

2. Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон)

3. Машраб Одилов

4. Ихтиёр Ропиев

5. Илҳомжон Ҳамроев

6. Ҳусниддин Нишонов

7. Дилшод Раҳматов

8. Даврон Валижонов

9. Алан Аминов

10. Акбар Усмонов

11. Темур Бердиев

12. Даврон Чориев

13. Исломбек Бийтўраев

14. Анасхон Раҳматов

Бош мураббий: Александр Петров

АГМК Таиландда бўладиган клублар ўртасида Осиё чемпионатига жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Жамоа аъзолари тайёргарлик доирасида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказди ва ўртоқлик турнирида иштирок этиб, совриндорга айланди.

Шунингдек, жамоа тайёргарлик доирасида эртага пойтахтимизда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши назорат ўйинида куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, улар Вьетнам чемпиони “Таи Сон Нам“, Ироқнинг “Нафт Ал Васат“ ҳамда Қатарнинг “Ар Райян“ жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Олмалиқлик футзалчилар 5 август куни Таиландга йўл олади.

3 981
ЎзА