ЎзА Ўзбек

28.08.2018 11:20 Чоп этиш версияси

АГМК жамоаси пешқадам

АГМК жамоаси пешқадам

Футзал бўйича эркаклар жамоалари ўртасида XXII Ўзбекистон чемпионатининг 13-тур баҳслари ниҳоясига етди.

Икки кун давом этган мусобақалар натижаларига кўра, турнирда Олмалиқнинг АГМК жамоаси пешқадам бўлиб турибди. Низомга кўра, жамоалар 2 марта майдонга тушади. АГМК жамоаси “Навбаҳор” билан меҳмонда ўйнади ва 3:6, 0:6 ҳисоби билан ғалаба нашидасини сурди. Олмалиқликлар ушбу ютуқдан сўнг, 66 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Турнир жадвалида 2-ўринда бораётган “Пахтакор” жамоасининг Қўқонга ташрифи ҳам омадли бўлди. “Қўқон-1912” билан бўлган учрашувда меҳмонлар 2:7, 4:7 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди тошкентликларда 63 очко бор. Турнир пешқадамларидан бири бўлиб келаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентга ташриф буюрди. “Локомотив” ва “Нефтчи” ўйинида 1:6, 5:4 ҳисоби қайд этилди. Лидерлардан очко жиҳатидан анча орқада қолган бўлса-да, 46 очко тўплаган “Нефтчи” 3-ўринда бормоқда.

Кейинги тур ўйинлари 14-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Loko-Neftchi (2).JPG

Loko-Neftchi (3).JPG

Loko-Neftchi (4).JPG

Loko-Neftchi (5).JPG

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 646