ЎзА Ўзбек

26.07.2019 Чоп этиш версияси

АГМК футзалчилари миллий терма жамоадан кучлими?

АГМК футзалчилари миллий терма жамоадан кучлими?

Ўртоқлик ўйинида АГМК Ўзбекистон миллий терма жамоасидан устун келди.

Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионатига жиддий ҳозирлик кўришаётган АГМК аъзолари пойтахтимизда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан назорат ўйинида куч синашди.

photo5321556375320505054.jpg

Мазкур учрашув Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз учун Тошкентда ташкил этилган йиғиннинг мантиқий якуни бўлди. Александр Петров шогирдлари учун эса бу беллашув клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сўнгги ва муҳим синов вазифасини ўтаб берди.
Қизғин ва муросасиз кечган учрашувда нисбатан ёш футзалчилардан ташкил топган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзларидан анча тажрибали саналган олмалиқлик футзал усталарига 4:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Назорат ўйини

Ўзбекистон м.т.ж. – АГМК – 2:4

Голлар: Б.Ризаев, С.Жўраев – И.Ропиев (2та), И.Ҳамроев, Д.Чориев.

Ўзбекистон м.т.ж.: Акмалжон Ҳазратқулов (“Пахтакор”), Равшан Элибоев (“Пахтакор”), Аббос Элмуродов (“Локомотив”), Ислом Миралиев (“Бунёдкор”), Суннатилла Жўраев (“Насаф”), Муҳаммад Зоиров (“Пахтакор”), Аваз Абдувалиев (“Пахтакор”), Лазиз Убайдуллаев (“Динамо”), Ботир Ризаев (“Максам-Чирчиқ”), Шаҳзод Саъдиев (“Динамо”), Дилмурод Шавкатов (“Пахтакор”), Ҳусан Ғаниев (“Навбаҳор”), Дилмурод Жумаев (“Сўғдиёна”), Давлат Иброҳимов (“Динамо”), Абдулла Солихов (“Локомотив”).

photo5321556375320505055.jpg

АГМК: Рустам Умаров, Аббосбек Ўлмасбеков, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Валижонов, Алан Аминов, Акбар Усмонов, Темур Бердиев, Даврон Чориев, Исломбек Бийтўраев, Анасхон Раҳматов.

Энди АГМК футзалчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун 5 август куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига йўл олади. Эслатиб ўтамиз, АГМК мусобақанинг “B” гуруҳида “Таи Сон Нам” (Вьетнам), “Нафт Ал Васат” (Ироқ), “Ар Райян” (Қатар) клубларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса навбатдаги йиғинига август ойида тўпланади.

7 015
ЎзА