ЎзА Ўзбек

06.12.2018 11:42 Чоп этиш версияси

"Adidas" “Барселона” футболчиси билан судлашмоқчи

"Adidas" “Барселона” футболчиси билан судлашмоқчи

Жаҳонга машҳур "Adidas" бренди “Барселона” футболчиси билан шартнома шартларини бажармаганлиги учун товон пули талаб қилмоқда.

2013-йилда ярим ҳимоячи Рафинья Алькантара ҳамда "Adidas" компанияси ўртасида шартнома имзоланади. Унга кўра, футболчи беш йил давомида ўйинларда немис фирмаси бутсиларидан фойдаланиши ва ушбу битим шу ёзда ниҳоясига етиши режалаштирилган эди. Келишув бандларига кўра, "Adidas" шартномани яна беш йилга узайтириш бўйича таклиф билан чиқиш ҳуқуқига ҳам эга эди. Шундай бўлди. Немислар футболчига янги шартнома билан чиқишди. Аммо Алькантара бу сўровга жавоб бермай, "Mizuno" фирмаси бутсиларидан фойдаланишга ўтди. Ўз навбатида бу ҳаракатлардан компания норози бўлган.

"Adidas" футболчининг устидан судга шикоят қилган. Фирма 25 ёшли футболчидан 90 минг фунт стерлинг миқдорида жарима талаб қилмоқда.

ЎзА
2 630