ЎзА Ўзбек

09.07.2018 11:22 Чоп этиш версияси

Адҳамжон Эргашев Жаҳон чемпиони!

Адҳамжон Эргашев Жаҳон чемпиони! Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Кеча уч нафар ҳамюртимиз – Муҳаммадали Қаҳрамонов, Зуҳра Отажонова ва Адҳамжон Эргашев ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Қувонарлиси, истеъдодли атлетимиз Адҳамжон Эргашев Жаҳон чемпиони, деган шарафга мушарраф бўлди.

Адҳамжон даст кўтаришда 135 кг., силтаб кўтаришда эса 160 кг. оғирликни ўз измига бўйсундирди ва жами 295 кг. тўплаб олтин медаль соҳиби бўлди.

8 (1).jpg

9.jpg

7.jpg


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
11 990