ЎзА Ўзбек

15.09.2018 10:16 Чоп этиш версияси

АЧЛ: Амалдаги чемпион - “Видад” меҳмонда мағлубиятга учради

АЧЛ: Амалдаги чемпион - “Видад” меҳмонда мағлубиятга учради

Кеча бўлиб ўтган Африка Чемпионлар лигасининг дастлабки Гвинеянинг “Хоройя” ҳамда Мисрнинг “Ал Ахли” жамоалари ўртасида кечган баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишди: 0 – 0.

Куннинг иккинчи ўйинида эса амалдаги чемпион Марокашнинг “Видад” клуби Жазоирнинг “Эс Сетиф”ига меҳмонда мағлубиятга учради. Учрашувдаги ягона голга 16 дақиқада И. Диоманде муаллифлик қилди.

“Хоройя” – “Ал Ахли” 0:0

“Эс Сетиф” – “Видад” 1:0

Бугун қолган икки ўйин бўлиб ўтади. Ундаги дастлабки баҳсда Анголанинг “Примейру де Агошту” жамоаси ўз уйида Конгонинг “Мазембе”сини қабул қилса, иккинчи баҳс Туниснинг иккита клуби ўртасида кечади: “Эсперанс” – “Этуаль Сахель”.

Хабарингиз бор, ушбу турнир ғолиби 12-22 декабрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

ЎзА
7 395