ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳабиб Нурмагомедов 28-ғалабасига эришди

Ҳабиб Нурмагомедов 28-ғалабасига эришди

Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида аралаш қоидалар бўйича ўтказилган “UFC 242“ халқаро турнири якунланди.

Мазкур кечанинг марказий жангида енгил вазн тоифасида “UFC” камари соҳиби Ҳабиб Нурмагомедов вақтинчалик чемпион Дастин Порьега қарши баҳс олиб борди. Учрашув россиялик спортчининг яққол устунлигида ўтди. Биринчи ва иккинчи раундларда Нурмагомедов рақибини мағлуб этиш имкониятига эга бўлди, аммо вақтинчалик чемпион Порье вазиятдан чиқиб кетишни уддасидан чиқа олди. Учинчи раундга келиб Ҳабиб Нурмагомедов техник нокаут (бўғиш усули) эвазига Дастин Порьени мағлуб қилди.

photo_2019-09-08_10-36-03.jpg

Шундай қилиб, Нурмагомедов иккинчи бор чемпионликни муваффақиятли ҳимоя қила олди ва ўзининг 28-ғалабасини қўлга киритди. Порье эса чемпионлик камарини йўқотди. У кетма-кет 5 та жангдан буён мағлубиятга учрамаётган эди.

Шунингдек, “UFC 242“ мусобақасида Дон Мэдж, Омари Ахмедов, Муслим Салихов, Белал Муҳаммад, Оттман Азайтар, Сара Морас, Зубайра Тухугов, Жоан Калдервуд, Карлос Диего Феррейра, Кёртис Блейдс, Ислам Махачев, Пол Фелдер муваффақиятга эришди.

6 446
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА