Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Абдуқодир Тоштемиров мутлақ ғолиб

Абдуқодир Тоштемиров мутлақ ғолиб Пойтахтимизда ўтказилган 64 катакли шашка бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ниҳоясига етди.

7.JPG

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда юртдошимиз Абдуқодир Тоштемиров мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди. Ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олганлар орасида яна икки нафар юртдошимиз бор. Улар 20 ёшгача бўлганлар орасида Жаҳонгир Абдуллаев ва Шаҳзода Турсунмуродовадир.

4.JPG

Мусобақа доирасида Халқаро турнир ҳам бўлиб ўтди. Унда 9, 11 ва 14 ёшлилар ғолиблик учун дона сурдилар. Самира Қаҳҳорова, Умида Пирназарова, Малика Нодирқулова, Ҳасан Маҳмудов, Амир Шахобов, Бобур Донабоев ўз гуруҳларида ғолиб, деб топилди.

6.JPG

8.JPG

Fолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
11 914