ЎзА Ўзбек

Спорт

Ғолиблар аниқланди

13.12.12 16:21

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва мамлакатимиз Ўзбек жанг санъати федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ўзбек жанг санъати бўйича анъанавий республика турнири якунланди.

Ёш шахматчилар баҳси

13.12.12 15:36

Гулистон шаҳрида “Камолот шахмат тахтаси” анъанавий республика турнири бошланди. Унда мусобақанинг таълим муассасалари, туман, шаҳар ҳамда ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 126 нафар шахматчи ўзаро баҳс олиб бормоқда.

Ғолиблар аниқланди

12.12.12 17:35

Намангандаги 1-Олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қизлар ўртасида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақа бошланди

12.12.12 17:22

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўзбек жанг санъати бўйича республика турнири бошланди.

Осиё чемпионати якунланди

12.12.12 15:44

Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик полвонлар 4 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.

Ҳиндистонда кураш байрами

11.12.12 17:49

Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўзбек кураши бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Соғлом танда – соғ ақл

11.12.12 15:25

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 6-олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 490 нафар ўғил-қиз дарсдан бўш вақтида спортнинг футбол, мини футбол, бокс, бадиий гимнастика, енгил атлетика, кураш каби турлари билан мунтазам шуғулланаётир.

Спорт хабарлари

10.12.12 18:30

Латвиянинг Рига шаҳрида ашихара-каратэ бўйича ўтказилган Евроосиё чемпионатида ҳамюртимиз Самандар Эралиев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Акмалбек – жаҳон чемпиони!

07.12.12 21:09

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акмалбек Қосимов олтин медални қўлга киритди.

Шахматчимиз пешқадам

07.12.12 17:24

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида давом этаётган "Rose Valley Open International Chess Tournament 2012” халқаро шахмат турнирида ҳамюртимиз Марат Жумаев якка пешқадам бўлиб турибди.

Икки боксчимиз финалда

07.12.12 16:09

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Муроджон Аҳмадалиев ва Акмалбек Қосимов Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг финалига йўлланма олди.

Нуфузли мусобақага қуръа ташланди

06.12.12 15:44

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида қитъамиз футбол клубларининг энг нуфузли мусобақаси – Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташланди.

Икки боксчимиз ярим финалда

06.12.12 12:57

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки боксчимиз ярим финалга йўл олди.

Гроссмейстерлар баҳси якунланди

05.12.12 11:05

Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Халқаро шахмат федерацияси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ҳамда “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ФИДЕ Гран-присининг иккинчи босқич беллашувлари якунланди.

Шарқ яккакурашлари фестивали

04.12.12 20:00

Тошкентда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда бир қатор спорт федерациялари ҳамкорлигида шарқ яккакурашлари ва жанг санъатлари фестивали бўлиб ўтди.

Шоҳсупа сари дадил қадамлар

04.12.12 14:07

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида боксчиларимиздан тўрт нафари чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Сўнгги тур олдидан

03.12.12 20:31

Пойтахтимизда давом этаётган Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ Гран-присининг иккинчи босқич баҳслари якунланишига бир тур қолди.

Ёш полвонлар тақдирланди

03.12.12 17:23

Пойтахтимизда жорий йил 23-29 октябрда Буюк Британиянинг Борнмут шаҳрида бўлиб ўтган кураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш полвонларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдори

03.12.12 16:43

“Биз – ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, ОИТС инфекциясига йўқ деймиз!” лойиҳаси доирасида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, зарарли иллатлардан асраш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган саксон нафарга яқин каратэчи куч синашди.


Янгиликлар :