Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

Янгиланган спорт мактабининг очилиш маросимида таъкидланганидек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, замонавий спорт майдончалари ва мажмуаларини барпо этишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Мактаб қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 9 миллиард 618,5 миллион сўм маблағ ажратилиб, “Жайҳун иншоот қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан сифатли битказилди. Замонавий югуриш, футбол, волейбол майдончалари, кийиниш, ювиниш хоналари тарбияланувчилар хизматида. Мураббийларга ҳам барча шароит яратилган.

– Бу ерда 1 минг 500 дан зиёд ўғил-қиз спортнинг 16 тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда, – дейди ушбу муассаса директори, халқаро тоифадаги спорт устаси Рустам Казаков. – Жорий йилнинг ўтган даврида спортчиларимиз жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда, Осиё, Ўзбекистон чемпионатларида жами 40 олтин, 39 кумуш ва 49 бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иштирокчилар спорт мактабида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди.

photo5449845944645430342.jpg

photo5447288892916083685.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 миллиард 618,5 миллион сўмга спорт мактаби қурилди