Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.09.2017 14:28 Чоп этиш версияси

8-14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Болалар шахмат фестивалининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтди

8-14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Болалар шахмат фестивалининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтди Пойтахтимизда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган шахматчилар шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Болалар шахмат фестивалининг ярим финал баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Етти турдан иборат мусобақанинг саккиз ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Жаҳонгир Комилов 6,5 очко тўплаб, ғолибликни қўлга киритди. Ҳумоюн Содиқов 5,5 очко билан иккинчи, Жавоҳир Бозоров 5 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Шу ёшдаги қизлар мусобақасида Ҳабиба Абдумўминова 4 очко билан олтин, Мубина Абдулқосимова 3,5 очко билан кумуш, Фарзона Ғофурова 3 очко билан бронза медалга сазовор бўлди.

Ўн ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Омилжон Каримов 6,5 очко билан ғолиб чиқди.
Саидкаримбек Ҳотамов 6 очко билан иккинчи, Чингиз Ғофуров 5 очко билан учинчи ўринни забт этди. Қизлар ўртасида Мумтозбегим Мансурова, Шарифахон Исмоилжонова ва Марҳабо Намозова совринли ўринларни эгаллади.

Ўн икки ва ўн тўрт ёшгача ўғил-қизлар мусобақасида Миразизбек Эргашев, Фозилхон Бузрукхўжаев, Соҳибжон Элмуродов, Жўрабек Ибодуллаев, Сирожиддин Маҳаматов, Довуд Сулаймонов, Мафтуна Холмаматова, Дилноз Турдимуродова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 415






Все о погоде - Pogoda.uz