ЎзА Ўзбек

24.02.2018 08:15:58 Чоп этиш версияси

64 катакли шашка бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимизда шашка бўйича 8 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

1.jpg

Чемпионат баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан ташқари барча ҳудудлардан келган ёш шашкачилар иштирок этмоқда. Мусобақаларда 186 нафар спортчи қизғин баҳсга киришган.

4.jpg

23 февраль куни мусобақанинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Блицда Мавлуда Маҳмудова (Наманган), Шаҳзода Файзуллаева (Бухоро), Малика Халилова (Фарғона), Ниара Абдишаева (Фарғона), Васфия Бердиқулова (Сирдарё), Фитрат Олимов (Бухоро), Лазиз Муралиев (Сирдарё), Озодбек Ўрмоналиев (Сирдарё), Умид Болтабоев (Сирдарё), Ҳошимжон Эргашев (Наманган) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқорисидан жой олди.

3.jpg

11.jpg

Рапид йўналишида Шаҳина Аҳмедова (Бухоро), Асал Ботирова (Бухоро), Робия Ниғматуллаева (Тошкент ш.), Шаҳзода Турсунмуродова (Сирдарё), Амирбек Шаҳобов (Бухоро), Назарбек Абдурасулов (Бухоро), Ҳусниддин Жиянбоев (Сирдарё), Суннат Ҳамроев (Сирдарё) 1-ўринга сазовор бўлди.