ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

6 ёшли Муҳаммадюсуф ментал арифметика бўйича Бутунроссия олимпиадасида муносиб ўрин эгаллади

 6 ёшли Муҳаммадюсуф ментал арифметика бўйича Бутунроссия олимпиадасида муносиб ўрин эгаллади

Жорий йилнинг февраль ойида Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган ментал арифметика бўйича V Бутунроссия мусобақасида Россия ва МДҲ давлатларидан келган 520 дан ортиқ 5-14 ёшдаги болалар ҳисоблаш қобилияти бўйича ўзаро беллашди.

Мусобақада ватанимиз ёш ўғлони 6 ёшли Муҳаммадюсуф Анваров муносиб иштироки билан 2-ўринга муносиб кўрилиб, кубок билан тақдирланди.

Россиянинг “UCMAS” – Болалар ментал арифметикаси маркази томонидан ташкил этилган мусобақа шартига кўра, иштирокчилар 8 дақиқа оралиғида 200 та арифметик топшириқни бажариш вазифаси берилган эди. Муҳаммадюсуф бу вақт оралиғида 120 та арифметик амалларни бажариб, муносиб фахрли ўринга муносиб кўрилди.

“Муҳаммадюсуф 6 ёшда, ҳали мактабга бормаган. У математика билан 4 ёшидан буён шуғулланади. 2018, 2019 йилларда ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, олтин медаль билан тақдирланган эди, дейди Муҳаммадюсуфнинг онаси Нозима Анварова.​

4 223
ЎзА