ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

40 олтин, 39 кумуш ва 49 бронза медаль қўлга киритилди

40 олтин, 39 кумуш ва 49 бронза медаль қўлга киритилди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби яқинда реконструкциядан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

photo5255901456534448967.jpg

photo5255901456534448968.jpg

Спорт мактабининг қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 9 миллиард 618,5 миллион сўм маблағ ажратилиб, барча ишлар “Жайхун иншоот қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан сифатли бажарилди. Замонавий югуриш, футбол, волейбол майдончалари, кийиниш, ювиниш хоналари тарбияланувчилар хизматида.

photo5255901456534448969.jpg

photo5255901456534448970.jpg

photo5255901456534448971.jpg

photo5256173641496898636.jpg


Бу ерда 1 минг 500 нафардан ортиқ ўғил-қиз спортнинг 16 тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ушбу муассасанинг иқтидорли тарбияланувчилари 2019 йил давомида ўтказилган Жаҳон чемпионати, халқаро турнир ва Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида жами 40 олтин, 39 кумуш ва 49 бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

3 896
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА