ЎзА Ўзбек

16.12.2019 Чоп этиш версияси

24 декабрь куни ЎФА ҳамда ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

24 декабрь куни ЎФА ҳамда ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигаси одатга кўра йил якунида йил футболчиси ва мураббийларини, шунингдек турли номинациялар бўйича лауреатларни аниқлаб келади. Бу йил ҳам кучлилар йил давомида овоз бериш йўли орқали аниқлаб борилди.

ПФЛнинг маълум қилишича, энг яхшиларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими эса 24 декабрь куни Тошкентдаги “Зарафшон” залида ўтказилади.

Унда турли номинациялар бўйича йил лауреатлари, жумладан, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ва мураббийи, энг яхши аёл футболчи, энг яхши футзалчи, энг яхши ёш футболчи, энг чиройли гол, Fair Play, энг яхши мухлислар жамоаси билан бир қаторда, футболга муносиб ҳисса қўшган бир қатор фидоийлар ҳам тақдирланиши кўзда тутилган.

2 684
ЎзА