ЎзА Ўзбек

25.07.2018 10:51 Чоп этиш версияси

11 нафар спортчи муддатидан аввал талаба бўлди

11 нафар спортчи муддатидан аввал талаба бўлди
Қорақалпоғистонлик 11 нафар ёш спортчи муддатидан аввал талабалик бахтига муяссар бўлди. 

Мамлакатимизда Ўзбекистон чемпионатларида, халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар учун қатор имтиёзлар яратилган. Шундай имтиёзлардан бири ғолибларнинг юртимиздаги олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилинишидир.

Нукусда жорий йилда шундай имтиёзга эга бўлган оғир атлетчилар Шахмердан Кемалов, Базаргул Рамбергенова, сузиш бўича ғолиб Сабит Оразов, курашчилар Ақтенге Кеунимжаева, Сайёра Жолдасова, ганбдолчи Азамат Генжебеков, академик эшкак эшиш усталари Азамат Жийенбаев ва Сайёра Худайбергенова, регби-7 бўйича Ерназар Махамбеткаримов, байдарка ва каноэда эшкак эшишдан Наргиза Дабилова ва енлгил атлетчи Жеткербай Қайпназаров талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлдилар.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
6 670