ЎзА Ўзбек

17.09.2018 18:46 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди

 Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди Футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги XVII Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди.

“Бунёдкор” академиясининг ўқув-машғулот майдонида “Бунёдкор W” ва “Металлург W” жамоалари беллашди. Пойтахтлик қизлар биринчи бўлиб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Аммо устунлик ўйин охиригача давом этмади. Биринчи бўлим 1:3 ҳисобида бекободлик қизлар фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлим ҳам голларга бой бўлди. Ўйинда 2:5 ҳисоби билан “Металлург W” жамоаси ғолиб келди.

Қолган учрашувларда қўйидаги натижалар қайд этилди: “Шўртан Lady” (Ғузор)-АГМК (Олмалиқ) 2:2, “Андижанка” (Андижон) -“Навбаҳор W” (Наманган) 4:0, “Нефтчи W” (Фарғона) -“Қўқон-1912 W” (Қўқон) 2:0, “Пахтакор W” (Тошкент) -“Локомотив W” (Тошкент) 1:0, “Сўғдиёна W” (Жиззах) -“Бухоро W” (Бухоро) 5:0, “Севинч” (Қарши) -“Қизилқум W” (Навоий) 5:0.

4 (4).jpg

5 (2).jpg

Жавоб ўйинлари 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
2 545