17.09.2018 Чоп этиш версияси
Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди

“Бунёдкор” академиясининг ўқув-машғулот майдонида “Бунёдкор W” ва “Металлург W” жамоалари беллашди. Пойтахтлик қизлар биринчи бўлиб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Аммо устунлик ўйин охиригача давом этмади. Биринчи бўлим 1:3 ҳисобида бекободлик қизлар фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлим ҳам голларга бой бўлди. Ўйинда 2:5 ҳисоби билан “Металлург W” жамоаси ғолиб келди.
Қолган учрашувларда қўйидаги натижалар қайд этилди: “Шўртан Lady” (Ғузор)-АГМК (Олмалиқ) 2:2, “Андижанка” (Андижон) -“Навбаҳор W” (Наманган) 4:0, “Нефтчи W” (Фарғона) -“Қўқон-1912 W” (Қўқон) 2:0, “Пахтакор W” (Тошкент) -“Локомотив W” (Тошкент) 1:0, “Сўғдиёна W” (Жиззах) -“Бухоро W” (Бухоро) 5:0, “Севинч” (Қарши) -“Қизилқум W” (Навоий) 5:0.


Жавоб ўйинлари 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.
4 572
Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА